Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

заиф (импотент) ё соғлом, жимоъга ярайдиган ё ярамайдиган бўлишининг фарқи йўқ. Унинг фаолияти ҳам ўзида мужассамдир. Ўзига шикаст етказилса, фаолияти ҳам ишдан чиқади. Гоҳида ўзи сақланиб қолгани ҳолда фаолияти ишдан чиқиши ҳам мумкин. Кимки унинг ўзини ҳам, фаолиятини ҳам ишдан чиқарса, бир товон тўлайди. Ўзи сақланиб қолгани ҳолда фаолияти ишдан чиқса, ўша фаолият учун товон тўлаш вожиб бўлади. Зарбадан аввал фаолиятли бўлса, шундай қилинади. Кучдан кетган чол каби зарбадан илгариёқ фаолиятдан қолган бўлса, яъни жимоъга ва маний туширишга ярамаса, унга товон тўланмайди. Агар жимоъга яраса-ю, маний туширишга ярамаса ёки аксинча, маний туширишга яраса-ю, жимоъга ярамаса, фаолиятнинг қанчаси ишдан чиққан бўлса, ўшанча товон тўланади. Чунки закарнинг фаолияти жимоъ ва маний туширишдир. Унинг қайси бири ишдан чиқса, ўшанисига товон тўланади. Мижози заиф эса соғлом кабидир. Чунки у жувон билан қўшила олади. Бичилган эса маний туширишга ҳам, жимоъга ҳам қодир эмас. Шунинг учун унга зарба берилганда кесилмаса ёки синмасаю, қандайдир зиён етса, иши судда кўрилади, товон тўланмайди. Чунки аъзо ишдан чиққани йўқ. Унда ишдан чиқадиган фаолиятнинг ўзи йўқ.


Икки мояк: Икки мояк учун бир товон тўланади. Пайғамбар с.а.в.нинг ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:


«وَفِي الْبَيْضَتَيْنِ الدِّيَةُ»
«Икки мояк учун бир товон», дейилган. Чунки у инсоннинг иккиталик аъзоларидан биридир. Биттаси учун ярим товон тўланади. Улар кесилиб, фаолияти ишдан чиқса ҳам, ўзлари сақланиб қолгани ҳолда фаолияти ишдан чиқса ҳам бошқа фаолиятли аъзолар каби товон тўланади.


Фаржнинг икки лаби: Улар оғизни лаблар ўраб турганидек, фаржнинг атрофини ўраб тургувчидир. Луғатшунослар бу лабларнинг четларини, қовоқнинг ички четлари каби лаб четлари, дейишади. Луғатшунослар фаржни ўраб турган гўштга лаб, унинг атрофидаги қисмга эса лаб чети, деб сўз белгилаганларига қарамасдан, улар кўз четлари каби белгиланмайдилар. Кўзнинг четлари қовоқлар ва киприклар бўлиб, қовоқлар учун алоҳида, киприклар учун алоҳида товон тўланади. Чунки улар бир-биридан алоҳида икки аъзолардир. Лаб четлари эса алоҳида аъзо эмас, фаржни ўраб турган лабларнинг бир қисми ҳисобланади. Шунга кўра, икки лаб ва икки лаб чети

 

164-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222